ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилди Кремль матбуот-хизмати.
Хабарда айтилишича, телефон мулоқоти давомида Ўзбекистон президентининг 2017 йил апрелида Россияга амалга оширган давлат ташрифи давомида эришилган келишувларнинг ҳаётга татбиқ этилиши муҳокама қилинган.
Томонлар икки давлатнинг сиёсий- савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро манфаатдорлигини тасдиқлашган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев яқинда АҚШга амалга оширган расмий ташрифи таассуротлари билан ўртоқлашган.