Пенс КХДРга қарши куч ишлатиш билан таҳдид қилди

Америка Шимолий Кореяга нисбатан ҳеч қачон ҳарбий куч ишлатиш вариантидан воз кечмаган, деб баёнот қилди АҚШ вице-президенти Майк Пенс
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. АҚШ ҳеч қачон КХДРга нисбатан ҳарбий вариантни кун тартибидан олиб ташламаган, деб баёнот қилди сешанба куни Fox News телеканали эфирида АҚШ вице-президенти Майк Пенс.

Трамп: КХДР раҳбарининг бошига Каддафийнинг куни тушиши мумкин
"Ҳарбий вариант ҳеч қачон рад этилмаган", — деди у.

Илгарироқ АҚШ президенти Дональд Трамп мабодоШимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан 12 июнда Сингапурда ўтказиладиган музокараларда келишувга бора олмаса, КХДРга нисбатан "Ливия сценарийси" қўлланилишини айтган эди.

"Агар сиз Каддафий билан боғлиқ сценарийни кўздан кечирсангиз, бу бузғунчилик бўлган. Биз у ерга у ерда бўлиш учун кириб борганмиз. Агар келишувга бора олмасак, шу сценарийни қўллаймиз. Лекин агар келиша олсак, у ҳолда Ким Чен Ин жуда-жуда мамнун бўлади", — деган эди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ренхап агентлиги Вашингтон ва Сеулнинг ҳамкорликда ўтказган ҳарбий машғулотлари туфайли КХДР 12 июн санасига Сингапурда белгиланган Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувини бекор қилиш билан таҳдид қилаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Ким Чен Ин Трамп билан учрашиши мумкин. Лекин бир шарт билан

КХДР шунингдек, Жанубий Корея билан вазирлар даражасида ўтказилиши белгиланган музокаралардан ҳам бош тортган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп эса бу орада АҚШ ва КХДР саммитга тайёргарлик кўришда давом этаётгани ҳақида тинмай таъкидлаб келмоқда. Трампга кўра, АҚШ томон олий даражадаги иккиёқлама саммитни бекор қилиш бўйича КХДРдан билдириш олмаган.

Хусусан, Трамп бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви олдидан журналистларга маълум қилган эди.