Ким Чен Ин Трамп билан учрашиши мумкин. Лекин бир шарт билан

© REUTERS / KCNAКНДР запустила ракеты малой дальности
КНДР запустила ракеты малой дальности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шимолий Корея АҚШ билан олий даражада музокараларни ўтказиши мумкин, лекин бунинг учун Дональд Трамп фақатгина ядро қуроли муаммоси ҳал этилишидан манфаатдор бўлмаслиги лозим

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. КХДР Ким Чен Ин ва Трамп музокаралари бўйича шарт эълон қилди, деб хабар берди РИА Новости.

Города мира. Пхеньян - Sputnik Ўзбекистон
КХДР Жанубий Корея билан 16 майга белгиланган учрашувни бекор қилди
"Шимолий Корея АҚШ билан олий даражада музокараларни ўтказиши мумкин, лекин бунинг учун АҚШ президенти Дональд Трамп фақатгина ядро қуроли муаммоси ҳал этилишидан манфаатдор бўлмаслиги, балки Пхеньян билан алоқалар яхшиланиши бўйича ҳам истак билдириши лозим", — деб баёнот қилган чоршанба куни КХДР ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Ким Ге Гван.

Ге Гван Шимолий Кореядан қачон ижобий жавоб янграши мумкинлигини ҳам маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун Трамп маъмурияти олий даражадаги музокаралар замирида аввало америка-корея муносабатлари яхшиланиши мақсади туриши лозим.

Ге Гван шунингдек, агарда КХДР фақат ядро қуролидан воз кечиш бўйича бир томонлама талабларни эшитадиган бўлса, Пхеньян учун бундай мулоқотнинг умуман қизиғи йўқлигини маълум қилган.

"Бу ҳолда КХДР ва АҚШ ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган музокараларга рози бўлиш тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқишдан бошқа иложимиз қолмайди", — деган вазир.

Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги музокаралар 12 июн санасида Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0