Фарғона водийсида 23 май куни сел келиш хавфи мавжуд - ФВВ

Аввалроқ республика ҳудудида юз берган сел тошқинлари оқибатида кўплаб аҳоли эвакуация қилинганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Эртага, 23 май куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сeл кeлиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сурхондарёда сел келиши сабабли 750дан ортиқ киши эвакуация қилинди

“Об-ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилади, айрим жойларда ёмғир кучли ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин”, - дейилади хабарда.

ФВВ аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "тезкор рақам”ига мурожаат этишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика ҳудудида юз берган сел тошқинлари оқибатида кўплаб аҳоли эвакуация қилинганди.