Эскперт: АҚШ хорижий талабаларни ўз манфаатлари йўлида ўқитади

Сиёсатшунос Сослан Плиевнинг фикрига кўра, АҚШнинг хорижий талабаларни ўқитишидан мақсади – бошқа мамлакатларда Америкага хайрихоҳ бўлган сиёсий элита яратишдир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Жанубий Осетиялик сиёсатшунос Сослан Плиев Sputnik радиоси билан бўлган суҳбатда АҚШнинг “юмшоқ кучи” нимадан иборат эканлигига изоҳ берди.

Мутахассис фикрига кўра,vамлакат ичидаги вазиятга таъсир кўрсатишнинг бир услуби — бу турли йўллар билан америка идеаллари ва ҳаёт қадриятларини намойиш қилиш, америкача ҳаёт тарзини  тарғиб қилишдир, лекин энг самаралиси – таълим орқали.

Парагвай АҚШ ва Гватемала ортидан ўз элчихонасини Қуддусга кўчирди

Хорижий мамлакатлардан иқтидорли ёшларни танлаб олиб, уларни АҚШ олийгоҳларида ўқитиш, АҚШ иқтисодий ва сиёсий тизимини ягона тўғри йўл сифатида намойиш қилиш – энг кучли таъсирга эга бўлган "юмшоқ куч" турларидан биридир.

Узоқ муддатли истиқболда фақатгина таълим тизимига таянган “юмшоқ куч” — жуда муҳим сиёсий вазифани амалга ошириш имконини беради – яъни хорижий мамлакатларда АҚШга хайрихоҳ бўлган сиёсий элита тайёрлашни, — дейди эксперт.

Бу борада аниқ рақамлар мавжуд – бугунги кунда турли мамлакатларни бошқараётган 50 та раҳбар Америкада ўқиган.Собиқ президентлар орасида эса америкада ўқиб келганлар сони – 165тадан зиёд.

International Student портали хабарига кўра, 2014 йилда АҚШда 800 минг хорижий талабалар таҳсил олган, таққослаш учун – 1950 йилда уларнинг сони 35мингта бўлган. Демак, йиллар давомида АҚШ бундай “юмшоқ куч” қанчалик муҳим эканини жуда яхши тушуниб етган.

Айтиш жоиз-ки, Буюк Британия ҳам худди шундай фаолият билан шуғулланади. У ерда 300 мингдан ортиқ хорижий талабалар таҳсил олади, Австрияда – 150 мингга яқин ва ҳо казо.   

Америкада ўқиган энг машҳур талабалар орасида Грузия собиқ президенти – Саакашвили, Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай, Германия собиқ канцлери Шрёдер, Парагвайнинг амалдаги президенти Орасио Картес ва бошқалар бор.