ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Жанубий Осетиялик сиёсатшунос Сослан Плиев Sputnik радиоси билан бўлган суҳбатда АҚШнинг “юмшоқ кучи” нимадан иборат эканлигига изоҳ берди.
Мутахассис фикрига кўра,vамлакат ичидаги вазиятга таъсир кўрсатишнинг бир услуби — бу турли йўллар билан америка идеаллари ва ҳаёт қадриятларини намойиш қилиш, америкача ҳаёт тарзини тарғиб қилишдир, лекин энг самаралиси – таълим орқали.
Хорижий мамлакатлардан иқтидорли ёшларни танлаб олиб, уларни АҚШ олийгоҳларида ўқитиш, АҚШ иқтисодий ва сиёсий тизимини ягона тўғри йўл сифатида намойиш қилиш – энг кучли таъсирга эга бўлган "юмшоқ куч" турларидан биридир.
Узоқ муддатли истиқболда фақатгина таълим тизимига таянган “юмшоқ куч” — жуда муҳим сиёсий вазифани амалга ошириш имконини беради – яъни хорижий мамлакатларда АҚШга хайрихоҳ бўлган сиёсий элита тайёрлашни, — дейди эксперт.
Бу борада аниқ рақамлар мавжуд – бугунги кунда турли мамлакатларни бошқараётган 50 та раҳбар Америкада ўқиган.Собиқ президентлар орасида эса америкада ўқиб келганлар сони – 165тадан зиёд.
International Student портали хабарига кўра, 2014 йилда АҚШда 800 минг хорижий талабалар таҳсил олган, таққослаш учун – 1950 йилда уларнинг сони 35мингта бўлган. Демак, йиллар давомида АҚШ бундай “юмшоқ куч” қанчалик муҳим эканини жуда яхши тушуниб етган.
Айтиш жоиз-ки, Буюк Британия ҳам худди шундай фаолият билан шуғулланади. У ерда 300 мингдан ортиқ хорижий талабалар таҳсил олади, Австрияда – 150 мингга яқин ва ҳо казо.
Америкада ўқиган энг машҳур талабалар орасида Грузия собиқ президенти – Саакашвили, Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай, Германия собиқ канцлери Шрёдер, Парагвайнинг амалдаги президенти Орасио Картес ва бошқалар бор.