Андижон шаҳрида ички ишлар органларини бошқаришнинг янги тизими жорий этилади

Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов Андижон вилоят ички ишлар органлари фаолияти билан танишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Андижон шаҳри Ички ишлар бошқармасининг негизида шаҳар ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4 та секторнинг ҳар бирида биттадан ички ишлар бўлими ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи алоҳида бошқарма ташкил этилади.  Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ўзбекистон ИИВ республика ҳудудида махсус рейдлар ўтказилаётганини билдирди

Хабарда айтилишича, 19-20 май кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов вилоят ички ишлар органлари фаолияти билан танишди.

Вазир Самарқанд ва Урганч шаҳарлари, Ургут ва Қўшкўпир ҳамда Тошкент шаҳри туманларида тажриба тариқасида жорий этилган ички ишлар органларини бошқариш ва хизматни ташкил этишнинг янги тизими амалда ўзини оқлаганлигини таъкидлади ҳамда мазкур тизимни қисқа муддатда Андижон шаҳрига ҳам татбиқ қилиш бўйича Ички ишлар вазирлиги ва вилоят Ички ишлар бошқармаси мутасадди раҳбарларига кўрсатма берди.

Мазкур тизимга мувофиқ, Андижон шаҳрида ҳозирда фаолият кўрсатаётган Ички ишлар бошқармасининг негизида шаҳар ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4 та секторнинг ҳар бирида 1 тадан ички ишлар бўлими ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи алоҳида бошқарма ташкил этилади.

ИИВ ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

Ҳозирда шаҳар ИИБда мавжуд, зарур ҳолларда эса қўшимча куч ва воситалар қуйи тизимга, яъни секторларда ташкил этиладиган ушбу бўлимлар фаолиятига жалб қилинади.

Шу билан бирга ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш борасида секторлардаги ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенгроқ жорий этиш режалаштирилган.

Ташриф давомида Ички ишлар вазирлиги томонидан Андижон шаҳар ва Андижон тумани ички ишлар органларига хизматни олиб бориш учун зарур бўлган янги автоуловлар топширилди. Шунингдек, ички ишлар вазири ИИВнинг Андижон академик лицейида бўлиб, муассасада ўқув жараёнининг ташкил этилиши, ўқув-методик таъминланиши ва ўқучилар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.