ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Подполковник Вафоев Махкам Миржанович Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Подполковник Ашрапов Рамазон Ахмадхўжаевич Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига ҳамда подполковник Шарипов Шохруҳ Шодиевич Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.