Мирзиёев ва Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев яқинда АҚШга амалга оширган расмий ташрифи таассуротлари билан ўртоқлашди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилди Кремль матбуот-хизмати.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича муҳим шартномалар имзоланди

Хабарда айтилишича, телефон мулоқоти давомида Ўзбекистон президентининг 2017 йил апрелида Россияга амалга оширган давлат ташрифи давомида эришилган келишувларнинг ҳаётга татбиқ этилиши муҳокама қилинган.

Томонлар икки давлатнинг сиёсий- савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро манфаатдорлигини тасдиқлашган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев яқинда АҚШга амалга оширган расмий ташрифи таассуротлари билан ўртоқлашган.