ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК 2018 йил 2 июнидан бошлаб, Термиз-Москва-Термиз йўналишида иккинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди, деб хабар қилди миллий авиакомпания матбуот хизмати.
Термиздан сешанба кунлари 12:50 учиб Москвада соат 15:20 да қўнади. Москвадан сешанба кунлари соат 16:50 да учиб, Термизда 23:05да қўнади. Парвозлар сешанба кунлари Boing-757 замонавий, қулай самолётларида амалга оширилади.
Шунингдек, 2018 йил 29 майидан бошлаб, Тошкент-Термиз-Тошкент йўналишида қатновлар сонини ҳафтасига 3 тадан 4 тагача оширмоқда. Тўртинчи мунтазам қатнов Boing —757 замонавий самолётларида амалга оширилади.
Сешанба куни самолёт Тошкентдан соат 10:35 да учиб, Термизда 11:50 да қўнади. Чоршанба куни Термездан соат 00:05 да учиб, Тошкентда соат 01:20 да қўнади.