ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. “Урал авиалиниялари”нинг Екатеринбургдан Самарқандга йўл олган самолёти “Қолцово” аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақида ўлка Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
8 Август 2016, 10:33
Хабарда айтилишига кўра, 16 май куни, маҳаллий вақт билан соат 01:04 да Екатеринбургдан Самарқандга йўл олган Airbus A320 самолёти “Колцово” аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Самолёт бортида 47 киши бўлган, жумладан 6 та экипаж аъзоси ҳам.
Қўниш вақти йўловчилар ва самолёт зарар кўрмаган. Қўниш сабаби – техник носозлик бўлиши мумкин.
Айни дамда Россия Тергов қўмитасининг Урал бўлинмаси ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда.