Президент топшириқларини вақтида бажармаган 51 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Прокуратура органлари томони қўпол қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 3 та жиноят иши қўзғатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Бош прокуратуранинг Президенти қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра 51 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди ҳамда қўпол қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 3 та жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратуранинг Президент қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан давлат раҳбари қарор ва топшириқлари ижроси мунтазам равишда жойларга чиқиб ўрганилмоқда. Асосий эътибор Президент қарор ва топшириқларинининг вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига ҳамда мансабдор шахсларининг масъулиятини янада оширишга қаратилди.

Бош прокуратура 700 минг доллар олган прокуратура ходими ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Текширишлар давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этган 36 та қарор ва топшириқлар ижроси бажарилиши таъминланди.

Шунингдек, 17 та тадбиркорлик субъектига 53,3 миллиард сўм ва 4,3 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 11,4 гектар ер майдони ажратилиши ҳамда 26 миллиард сўмдан ортиқ миқдордаги кредит маблағларининг қайтариш муддатини узайтиришга амалий ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бирга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 55,2 млрд. сўм ажратилиши таъминланди.