Қрим кўпригининг очилиши - трансляция якунланди

Бугун Қрим ярим оролини Россия ҳудуди билан боғлаб турувчи, узунлиги 19 километр бўлган, Европанинг энг узун кўпригининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўприк очилиш маросимида Россия президенти Владимир Путин иштирок этди.
Sputnik

Россия ҳудудида энг узун бўлган Қрим кўприги қурилиши 2014 йилда бошланган эди. Режа бўйича кўприк қурилиши 2018 йилнинг декабрида якунланиши керак эди. Кўприк қурилиши икки қирғоқ томонидан бир вақтда бошланган ва муддатидан 6 ой олдин якунланди. кўприк қурилишида бир вақтнинг ўзида 15 минггача одам ишлаган.

Қрим кўпригидан биринчи бўлиб унинг қурилишида бевосита иштирок этган қурувчилар ва қурилиш техникаси тантанали равишда ўтди. Россия президенти Владимир Путин янги кўприкдан Камаз юк автомобилларидан бирини ҳайдаб ўтди.

Ушбу улкан иншоот қурилиши ҳақидаги видеолавҳамизни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Как строили Крымский мост. Ускоренная видеоверсия