Россия ҳудудида энг узун бўлган Қрим кўприги қурилиши 2014 йилда бошланган эди. Режа бўйича кўприк қурилиши 2018 йилнинг декабрида якунланиши керак эди. Кўприк қурилиши икки қирғоқ томонидан бир вақтда бошланган ва муддатидан 6 ой олдин якунланди. кўприк қурилишида бир вақтнинг ўзида 15 минггача одам ишлаган.
Қрим кўпригидан биринчи бўлиб унинг қурилишида бевосита иштирок этган қурувчилар ва қурилиш техникаси тантанали равишда ўтди. Россия президенти Владимир Путин янги кўприкдан Камаз юк автомобилларидан бирини ҳайдаб ўтди.
Ушбу улкан иншоот қурилиши ҳақидаги видеолавҳамизни қуйида томоша қилишингиз мумкин.
© Инфоцентр "Крымский мост"