Тошкентнинг бир неча туманларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

Метро қурилиши муносабати билан 15-16 май кунлари Яшнабод, Миробод, Яккасарой ва Сирғали туманларида жойлашган бир неча маҳаллаларда сув таъминоти тўхтатилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Метронинг янги йўналиши қурилиши муносабати билан, 15 май соат 09:00дан 16 май соат 21:00 га қадар Тошкент шаҳридаги бир неча маҳаллаларда сув таъминоти тўхтатилади, деб хабар қилмоқда “Сувсоз” давлат унитар корхонаси матбуот хизмати.

Тошкентдаги янги метро бекатига Тожикистон шоири номи берилди

Гап хусусан, Яшнабодском туманида жойлашган Маърифат, Бойсун, А.Яссавий, Ашрафий, Журабек, Бешбола, Жаркургон, Ширинобод, Махмур, Алимкент, Куксарой, Парвоз, Авивсозлар, Дилбог, Бирлашган, Яшнобод, Илтифот, Хосият, Бешарик ва Наврузобод маҳаллалари ҳақида кетмоқда.

Шунингдек, Мелкобинат, “7” савдо маркази, Фарғона кўчасида жойлашган Tufin базаси, Кадышева бозори ва Темирйўл тумани прокуратурасида ҳам сув бўлмайди.

Миробод туманида Фитрат кўчаси, Олтинкўл, Карасу, Саракуль, Фитрат, Навбахор, Янгизамон, Истиклол, Фуркат, Навруз, Биродарлик, Темирйулчилар маҳаллалари, Сергели туманида—Чоштепа, Садий, Қумариқ кўчалари ва тор кўчаларида ва Авиашаҳарчада сув бўлмайди.

Тошкентда Хитой иштирокида 10та метро бекати қурилади

Яккасарой туманида Бошлиқ ва Қушбеги массивларида ва Бобус кўчасида жойлашган 46/1, 46/2, 46/3, 61, 63, 67 сонли уйларда сув бўлмайди.

Ушбу вақт мобайнида Тошкент аэропорти ва Тошиссиққуввати ташкилотларида сув босими кучайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Юнусобод йўлининг янги бекатлари қурилиши давом этмоқда. Тунел ўтказиш мақсадида 305 метр масофага бетон қуйиш ишлари якунланган. Узунлиги 2,9 км бўлган йўлнинг янги бўлагини 2019 йилда ишга тушириш режалаштирилган.