Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Марказий банки республиканинг олтин-валюта захиралари тўғрисидаги янги маълумотни эълон қилди.

Марказий банк маълумотига кўра, 2018 йил 1 май ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 28 352,0 млн АҚШ доллари (2018 йил 1 апрел ҳолатига 28 494,0 млн АҚШ доллари, ўтган ойга нисбатан 142 миллион долларга камайган), шундан халқаро валютадаги активлар — 14 415,9 млн АҚШ доллари, монетар олтин — 13 936,1 млн АҚШ доллари ташкил қилди.

Ўзбекистонда доллар ва евро курси пасайди

Соф олтин-валюта захиралари — 27 083,8 млн АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 апрел ҳолатига 27 086,7 млн АҚШ доллари).

Эслатиб ўтамиз, олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.