ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Марказий банк 8 майдан эътиборан хорижий валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 8,96 сўмга камайиб, 8 059,24 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 146,26 сўмга пасайиб, 9 638,85 сўмни ташкил қилди.
Шунингдек, Россия рубли ҳам 0,98 сўмга тушиб, 128,73 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.