Учинчиси зиёдча: Путин ўз ваколати узайтирилишига қарши

Чеченистон парламенти илгарироқ Владимир Путиннинг ваколатини 2030 йилга қадар узайтириш таклифи билан чиққан эди. Россия президенти матбуот-котиби ушбу таклифга изоҳ берди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков жума куни Чеченистон Ҳукуматининг мамлакат раҳбари ваколатини иккидан уч муддатга узайтириш тўғрисидаги таклифига изоҳ берди, деб хабар қилди "Коммерсантъ" нашри.

Владимир Путин Россия президенти лавозимига киришди

Песковнинг сўзларига кўра, бу конституцион масала ва президент уни кўриб чиқмаяпти. Шунингдек, у Путин бу масала бўйича кўп маротаба ўз позициясини билдирганлигини маълум қилган.

Путиннинг ваколатларини 2030 йилга қадар узайтириш таклифи билан бир кун олдин Чеченистон президенти Рамзан Қодиров чиққан эди. Республика парламенти Россия Федерацияси Конституциясига тегишли тузатишларни киритиш таклифини берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Москвада май ойида президент Владимир Путиннинг инаугурацияси жараёни бўлиб ўтди. Путин март ойида бўлиб ўтган сайловларда 76,69% натижа билан ғолиб бўлган эди.