ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Россия президенти лавозимига сайланган Владимир Путин Катта Кремль саройидаги инаугурация маросимида қасамёд келтирди.
Путин ўнг қўлини Россия Федерацияси Конституциясига қўйиб, қасамёд матнини қайтарди.
Қасамёддан сўнг Владимир Путин нутқ сўзлади.
Унинг таъкидлашича, "халқ ва Россия олдидаги жуда катта масъулиятини тушунади" ва "мамлакат келажаги тинч ҳамда фаровон бўлиши учун барча ишни" қилади.
Президент "инсонлар ва Ватанга хизмат қилишни" ўз ҳаёти мақсади деб атаган. Унинг қайд этишича, "Россия қудратли бўлади, одамлар эса яхшироқ яшай бошлайди".
Давлатнинг асосий истиқболли вазифалари — таълим, соғлиқни сақлаш, она ва болаларни ҳимоя қилиш деб ҳисоблашини алоҳида таъкидлаб ўтади.
Президент россияликларга сайловларда унинг номзодини қўллаб-қувватлашганлиги учун миннатдорлик билдирди.
Маросимга беш мингдан ортиқ меҳмонлар ташриф буюрди. Унда ҳукумат аъзолари, Дума ва Федерация Кенгаши депутатлари, президент маъмурияти раҳбатлари, Конституция судьялари, дипломатик корпус, спорт ва шоу-бизнес юлдузлари иштирок этди.
Қасамёддан сўнг давлат раҳбари Кремлдаги майдонда Президент полки парадини қабул қилди.