Асакадаги автозавод GMнинг янги моделларини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлди

Яқин йилларда GM Uzbekistan иккита янги модел Tracker йўлтанламаси ва замонавийлаштирилган Cobalt автомобилларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. GM Uzbekistan Асака автомобиль заводи ишлаб чиқариш жараёнларига сифат интеграция қилинганлигини белгилаб берувчи BIQ-III (Built-In Quality) сертификатини қўлга киритди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

BIQ III сертификатининг берилиши автозаводга GM глобал платформаларидаги барча автомобилларни ўзлаштириш имконини беради. Ҳозирда заводда Chevrolet ва Ravon брендлари остида автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда.

GM Uzbekistan Ливан ва Иорданияга автомобил экспортини бошлади

"Бу сўнгги уч йил давомида автозаводда амалга оширилган ва сифат талабларини тўла бажарилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тадбирлар натижаси бўлди. Ўтган вақт мобайнида технологик ускуналар тўла модернизация қилинди ва уларнинг таркиби янгиланди, GM компаниясининг ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришга йўналтирилган янги тизим ва инструментлари жорий қилинди, корхона ҳодимлари GM компаниясининг Жанубий Корея, Хитой, Тайланд, Ҳиндистонда жойлашган заводларида ўқиб қайтишди ", —дейилади GM Uzbekistan хабарида.

Сертификатни қўлга киритиш учун 44 та кўрсаткич бўйича талабларга тўла жавоб бериш лозим. Текширув General Motors корпорациясининг Жанубий Корея, Хитой, АҚШ ва Ҳиндистондаги мутахассислари томонидан ўтказилди. Натижалар Асака автомобиль заводи ушбу стандартлар бўйича 100 фоиз талабга жавоб беришини кўрсатди (минимал даража — 95,5%). Сертификат GM International компанияси вице-президенти Фил Кинли томонидан топширилди.

Автозавод в Асаке получил возможность производить новейшие модели GM

Бугунги кунда Асака автомобиль заводида 8 мингдан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатмоқда. Заводнинг умумий майдони 72 га бўлиб, йилига 250 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга. Яқин йилларда GM Uzbekistan иккита янги модел Tracker йўлтанламаси ва замонавийлаштирилган Cobalt автомобилларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.