ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев Қозоғистон бош вазири Бакитжон Сагинтаев билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда томонлар Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва чегараолди ҳамкорлиги масалалари ҳамда фан, транспорт, таълим, туризм, маданият ва спорт соҳаларидаги ўзаро лойиҳаларни муҳокама қилди.
Бундан ташқари, Қозоғистонда Ўзбекистон йили ўтказилиши доирасида амалга ошириладиган тадбирларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
"Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари ўртасида 2018 йилнинг январ-март ойларида товар алмашиш ҳажми 543,1 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (371,8 миллион доллар) 46,1%га кўпдир", — дейилади хабарда.
Қозоғистондан Ўзбекистонга импорт ҳажми ўтган давр мобайнида 25,6%га ошган ва 143,2 миллион долларни ташкил этди.