Канн кинофестивалида илк бор Ўзбекистон Миллий павильони очилди

Павильонда фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларига Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, фильм суратга олиш учун имкониятлар намойиш этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. 8-19 май кунлари бўлиб ўтадиган 71-Канн халқаро кинофестивали доирасида илк бор Ўзбекистон павильони ташкил этилди, деб хабар берди Кинематографияни ривожлантириш маркази.

"Сабот": Ўзбекистон киносининг Россияга зафарли қайтиши

Дунёнинг 58 та мамлакати миллий павильонлари қаторидан жой олган Ўзбекистон павильони 8 май куни ўз эшикларини дунёнинг барча мамлакатларидан ташриф буюрган кино вакилларига очди.

Павильонда фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларига Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, фильм суратга олиш учун имкониятлар намойиш этилади. Шунингдек, халқаро мақомини олган ва шу йил октябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган PROlogue фестивали тақдимоти ҳам ўтказилади.