"Сабот": Ўзбекистон киносининг Россияга зафарли қайтиши

© SputnikРежиссер, актер и сценарист Рашид Маликов
Режиссер, актер и сценарист Рашид Маликов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Узоқ йиллар давомида биринчи бор Ўзбекистон кинематография маҳсулоти Россия халқаро кинофестивалида тақдим этилди ва томошабинлардан катта олқишлар олди. Sputnik колумнисти ушбу премьерада бўлди.

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik, Лев Рыжков.

Асабий ўтган премьера

Ўзбекистонда суратга олинган "Сабот"  номли янги кинофильм москвалик томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Фильм намойишида "Октябрь" кинотеатрининг энг катта залларидан бири 70%га томошабинларга тўлди. Фестивал учун бу жуда яхши кўрсатгич.

Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон киносига Москвада қизиқиш катта. Ўтган асрнинг 40 йилларидан 1991 йилга қадар ўзбек кино мактаби СССРда энг кучли мактаблардан бири ҳисобланар эди. Кейин анча вақт давомида ўзбек киноси ҳақида ҳеч нарса эшитилмаган эди. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистон киносининг Москвага келишининг ўзи катта воқеага айланди.

Награждение узбекских артистов - Sputnik Ўзбекистон
Санъаткорлар президент номидан пул мукофоти билан рағбатлантирилади

Кино намойиши анча асабий муҳитда бўлиб ўтди. Фильмнинг 40 дақиқасида русча таржима йўқолиб қолди. Фильм қаҳрамонлари ўзбекча, баъзан қорақалпоқча гапиришар эди. Фильм остида эса инглизча титрлар кўрсатилиб турарди. Ниҳоят кимнингдир сабри тугади.

“Ўртоқлар, нима таржимасиз фильм ҳаммага маъқулми? Менимча бу ҳурматсизлик. Русча таржима ёки титрлар билан қўйиб беринг”, — деб норозилик билдирди машҳур кинокритиклардан бири.

Кино тўхтатилди, чироқлар ёқилди. Техник носозликни тузатишга 20 минутлар кетди. Ушбу вақт давомида кинозалда фильм қизғин муҳокама қилинди. Муҳокамадан мен талабчан томошабинларга  ушбу фильм жуда ёқиб тушганини англадим.  

“Сабот” фильми якунига етгач, москвалик журналистлар, кино мутахассилари ва кино критиклари фильм яратувчиларини гулдирос қарсаклар билан олқишлашди. Мен ҳам чин кўнгилдан анча қарсак чалдим.  

Ҳақиқий самурай

Хўш, фильм ўзи нима ҳақида? Фильмда 1989 йил Қорақалпоғистоннинг чекка бир қишлоғи  тасвирланган. У ерда бир собиқ ҳарбий, камсуқум ва қаттиққўл киши яшайди. Унинг  атрофида бир мебел фақат стол, кароват ва телевизор. Унинг турмуш ўртоғи оламдан ўтган, ўғли эса у билан урушиб қолган ва набираси билан учрашишга рухсат бермайди. Собиқ ҳарбий мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлайди ва кунларнинг бирида у саратон касалига чалингани маълум бўлади.

Зрители сидят в кинотеатре - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда икки йил ичида 50дан ортиқ кинотеатр қурилади

Шу вақт хаёлимга, наҳотки бизга бутун фильм давомида чўлнинг ўртасида вафот этаётган ёлғиз эркакни кўрсатишади деган фикр келди. Лекин ундан бўлмади. Фильмда қизиқ бурилиш содир бўлди. Вафот этаётган собиқ ҳарбийнинг бу дунёда амалга ошириши керак бўлган учта иши қолган экан: набирасини кўриш, мактабга сув олиб келиш ва бир аблаҳдан қасос олиш.

Бўлди, фильм сюжет ҳақида бошқа айтиб бермайман. Фақат фильм давомида бош қаҳрамоннинг ўтмишидан қолган катта бир сир очилади. Ушбу саҳналар, мисли улкан қуш каби, жуда чиройли тасвирланган.  

Қаҳрамонларнинг ҳаракатлари, суҳбатлари, қилаётган ишларининг сабаблари – буларнинг ҳаммаси жуда чиройли ва аниқ кўрсатилган. Артхаус фильмларига хос бўлган, узоқ "қотиб қолишлар" йўқ. Фильм яратувчилари артхаус нималигини жуда яхши билишади албатта, лекин саҳналардан ортиқча нарсаларни олиб ташлаб, фильмни хотиржам ҳаракат энергияси билан тўлдиришган.

Уни томоша қиларкансан, бехос ҳаёлингга шундай фикрлар келади: “Фильм қаҳрамони ушбу дунёни нақадар чиройли тарк этмоқда! Ҳақиқий самурай!” Ростдан ҳам, ушбу воқеада бироз  бўлсада (ўз-ўзига) қандайдир шафқатсизлик бор. Буни ўзига хос шарқона колорит деса ҳам бўлади.

Ҳиндистонликлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳинд киноси ва мусиқий клиплари суратга олинади

Бу ерда яна бир ўхшатиш бор. Воқеа бугунги замонда эмас, СССРнинг охирги йилларида бўлиб ўтмоқда. Бу албатта бежиз эмас. СССР ўзининг охирги урушини бой берган 1989 йил, совет аскарлари Афғонистонни тарк этмоқда. Империя билан бирга унинг аскари ҳам вафот этмоқда.  

Шу билан бир вақтда Қорақалпоғистоннинг ўзига хос чиройли табиатини ҳам қайд этиш керак. Бу гўзаллик ушбу фильмнинг маъносини янада чуқурроқ, янада бўрттириброқ кўрсатади. Буга ҳеч қандай 3D эффектлар билан эришиб бўлмайди.

Кинолентани ортиқча мақтаб юбормаслик учун бир қошиқ критика ҳам қўшмасак бўлмайди. Менимча, фильмда бош қаҳрамоннинг юриш-туришлари бироз кўпроқ кўрсатилган. Мана у уйидан чиқаяпти, эшикни ёпаяпти, итига “ўтир” деб ҳарбий УАЗга ўтириб қаёққадир кетаяпти. Мана шундай саҳналар кўп. Шу холос, фильмда танқид қиладиган бошқа ҳеч нарса йўқ.

Юқори технологияларнинг фойдаси ҳақида

Мана фильм намойиши тугатилди, кино критиклар олдига фильм режиссери Рашид Маликов чиқди. У жилмайиб турадиган истараси иссиқ киши экан. Бу йил у киши 60 ёшга тўлар экан, лекин кўринишидан 45 дан ортиқ демайсиз. Томошабинлар ўзбек режиссерига дарҳол мақтовлар ёғдиришга тушишди. У киши кутилмаган олқишлардан дастлаб бироз ҳайрон қолгандек бўлди, кейин эса ўзининг зафар кечасида эканини англаб етди.

Рашид Маликовни томошабинларга фестивалга фильмлар саралаб олиш билан шуғулланган таниқли кинотанқидчи Стас Тыркин таништирди. Тыркин айтишига қраганда, дастлаб ушбу фильмни Маликов  унга Фейсбук орқали юборган. Тыркин эса уни фестивалнинг бошқа танловчилари орасида тарқатган ва бир кун ичида фильмни намойиш қилиш ҳақида қарор қабул қилинган. Олдин ушбу жараён бир неча ойлар талаб қилинар эди.

Мурат Йилдирим - Sputnik Ўзбекистон
"Scorpion" фильмида машҳур турк актёри суратга тушади

Жамланган кино мутахассислари, бугунги кунда Ўзбекистон киноси кандай яшаётгани билан қизиқишди.

“Ўзбекистонда фильмларга давлат томонидан маблағ ажратиш тизими сақлаб қолинган, — деди Рашид Маликов. – Йилига 10-12та бадиий фильм учун дотация  ажратилади. Ҳозир “Ўзбекфильм” киностудияси бутунлай қайта қурилмоқда ва техник жиҳатдан қайта жиҳозланмоқда. Киностудия рақамли технологияларга ўтмоқда. Бу жуда яхши хабар, чунки ушбу кунга қадар кинематографлар пленкани қаерда қайта ишлашни билмасдан оввора эдилар. Техника ҳам те эскириб бораётганди. СССР тарқалиб кетганидан сўнг Ўзбекистон кинематографлари техника етишмаслигидан қийналаётган бўлса, рақамли технологияларга ўтиш билан техник имкониятлар тенглашди десак бўлади”.

“Сабот” номи режиссерни қониқтирмаган

“Бу номни олишга мени редактура мажбурлади. – Мен аслида фильмга “Ясси тоғ” (Плато) деб ном бермоқчи эдим. Кейин эса, ҳа майли “Сабот” бўла қолсин деб рози бўлдим. Бу ном тез етиб борадиган, бироз дангал бўлсада, у ҳам тўғри. Менинг қаҳрамонимнинг саботи шунда йшароитда у ўз жонига суиқасд қилмасдан, ҳаётини муносиб якунлайди”.  

Канн фестивали истиқболлари

Матбуот анужманидан сўнг мен Рашид Маликов билан суҳбат қилдим. У киши Sputnik Узбекистонни яхши билар экан.

“Мен Sputnikни ўқиб тураман. Менимча ажойиб интернет-манбаа, деди режиссер. – Яхши хабарлар, тез-тез янгиланиб туради. Мен учун доимо қизиқ”, — деди Маликов.  

Ўз биографияси ҳақида ҳикоя қилиб бераркан режиссер жуда камтарлик қилди. Масалан, мен у Ўзбекистонда таниқли актёр эканлигини билганимда ҳайрон қолдим.

“Қачонлардир мен “Чинор тагидаги дуэль” фильмида суратга тушган эдим (Нортой). Ўзбекистонда ушбу фильм ҳалигача оммабоп. Уни тез тез телевизордан кўрсатиб теришади. Яккаю-ягона фильм мени Ўзбекистонга таниқли қилди, лекин Россияда бу кинони ҳеч ким кўрмаган. Шунинг учун ҳам акёр эканлигимни айтиб ўтирмадим”, — деди режиссер камтарлик билан.

Ўз фильмида Маликов суратга тушмаган.

“Мен ҳеч кимни ўйнашни хохламагандим. Актерлик режиссерлик фаолиятига халал бўлган бўларди. Кимни ҳам ўйнашим мумкин эди? Ҳалиги салбий қаҳрамонними? Мумкин эди, лекин ажойиб актёрлар турган вақтда бу керак эмас”, — деди режиссер.

Видеооператор - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда хорижлик киноижодкорлар иштирокида триллер суратга олинади

“Сабот” фильмини суратга олишга давлат ёрдам берди. Ажратилган маблағ унча катта бўлмасада Қорақалпоғистонда суратга олиш учун етарли бўлди.

“У ерда кинога олиш арзон эмас, бепул деса ҳам бўлади. У ерда бутун фильмни бепул суратга олиш мумкин, лекин Қорақалпоғистон жуда иқлими жуда кескин. У ерда ёзда +50, қишда —50. Биз у ерда ёзнинг жазирамасида кинога олгандик.

Хоразм вилоятида энг  охирги саҳналар олинаётган вақтда ҳаво ҳарорати 60 даражага кўтарилди. Оператор ва мен жазирамадан “қуёш уриши” ҳолатигача бордик”,- деди режиссер.

Рашид Маликов кейинги фильмини Канн кинофестивалига олиб боради деган гаплар қулоғимча чалинган эди. Буни режиссердан сўрадим.

“Бунга ҳали анча бор. Янги фильм ҳали битмаган. Мени уни Канн кинобозорига олиб боришим аниқ, Фестивалга ҳам боришни хохлар эдим, лекин ҳозирча аниқ бир нарса дейишим қийин”, — деди режиссер.

 

Янгиликлар лентаси
0