Ўзбек ишбилармонлари Испаниядаги шериклар билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишди

Барселона шаҳрида жойлашган савдо саноат палатаси биносида Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятига бағишланган тақдимот анжумани ўтказилди. Унда кўплаб ишбилармонлар ва шаҳар маъмурияти қатнашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Барселона шаҳрида жойлашган Савдо-саноат палата биносида Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятига бағишланган тақдимот анжумани ўтказилди, деб хабар қилди Жаҳон ахборот агентлиги.

Эргашев: Марказий Осиё минтақасини фақат транзит лойиҳалари бирлаштириши мумкин

Ушбу тадбирда шаҳар маъмурияти, ишбилармонлар ҳамда маҳаллий журналистлар қатнашди.

Ўзбекистонликлар Испания шерикларига республикада бизнес юритиш шароитлари, ҳуқуқий кафолатлари, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик ва қулай жўғрофик жойлашуви, транспорт-логистик инфратузилмаси ҳақида батафсил маълумотларни беришди.

Испания ишбилармонларида Ўзбекистонда фаолият юритаётган эркин иқтисодий зоналар катта қизиқиш уйғотди.

Европа тадбиркорларининг фикрига кўра, бу каби тақдимотлар бизнес учун янги имкониятларни очиб беради.