Айрим пудрат ташкилотлари учун цемент нархи белгиланди

Шунингдек, цемент учун солиқ солинувчи база миқдори бир тонна учун 145 минг сўмдан 280 минг сўмгача ва клинкер учун 120 минг сўмдан 260 минг сўмгача ошди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистонда бир қатор пудрат ташкилотлари учун цементнинг чекланган нархи белгиланди. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 май куни қабул қилинган "Ички бозорни цемент билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида кўрсатилган.

Ўзбекистон аҳолиси арзон нархларда сифатли цемент маҳсулотлари билан таъминланади

Ҳужжатга кўра, монопол корхоналар яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бор фуқаролар учун арзон уй-жойлар, ижтимоий соҳа, транспорт инфратузилмаси ва марказлаштирилган манбалар ҳисобидан сув хўжалиги объектлари қурилишини амалга оширувчи пудрат ташкилотларига икки томонлама шартномалар бўйича 2 миллион тонна ҳажмида цемент сотади.

Цементнинг ҳар бир тоннаси учун нарх 367 минг сўмни ташкил этади, бунда 100 фоиз аввалдан пул тўланиши лозим.

Шунингдек, цемент учун солиқ солинувчи база миқдори бир тонна учун 145 минг сўмдан 280 минг сўмгача ва клинкер учун 120 минг сўмдан 260 минг сўмгача ошди.