ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Бугун Ўзбекистон пойтахтида жойлашган №302 сонли ўрта мактабда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.
"Мана шундай тантанали кунда янги очилган мактабимизда илк маротаба мана шу байрам нишонланмоқда. Болаларимиз ўз чиқишлари билан уруш йилларида ҳалок бўлган инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирадилар. Болажонларимиз урушда қатнашган барча ветеранларимизга гўзал келажак ва ёрқин бугунги кунимиз учун миннатдорчилик билдирадилар", — деди мактаб директори ва бугунги кунда Ўзбекистонда барча мактабларда ушбу байрам катта тантаналар билан нишонланаётганини таъкидлади.
Худоёрова, шунингдек, "Болаларимиз мана шундай қаҳрамонларимиз бўлганлигини билишлари керак ва албатта, боболари сингари Ватанимизни ҳамиша ҳимоя қилишга шай бўлишлари шарт", дея таъкидлади.