ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистонда орзиқиб кутилган пайтлар етиб келди. Тўғри шу пайтгача, 9 май байрами нишонланарди, аммо у хотира кунига айланиб қолган эди, деди Sputnik Ўзбекистон мухбирига 7 май куни Юнусободдаги №302 ўрта мактабда ўтказилган байрам тадбирида Юнусобод тумани Хуснобод фуқаролар йиғини раиси Дилором Тўхтаходжаева.
Маҳалла раиси, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг "9-майни нишонлаш тўғрисидаги қарори"дан ҳамма хурсандлигини, жумладан, болалар ҳам чексиз хурсанд эканлигини айтди.
"Болаларимизга ўтмишни гапириб беряпмиз. Мана, уруш йилларида Тошкентга кўчириб келинган Чкалов заводида вояга етмаган болалар ўқлар, танкларга керакли қисмларни чиқаришда қатнашишган. Уларнинг бу иши биз учун қаҳрамонлик саналади. Тарихсиз келажак йўқ. Тарихни болаларимиз билиши керак. Уни тўғрилигича етқазиш ҳозир бизларнинг вазифамиз", — деди суҳбатдош ва бу йил Ўзбекистонда 9-май байрами "ҳар йилгиданда ўзгачароқ, ҳар йилгиданда қувончлироқ" ўтаётганини қўшимча қилди.