ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. КХДР етакчиси Ким Чен Ин тахминларга кўра, узунроқ кўриниш учун махсус патакдан фойдаланади, бу ҳақда Жанубий Кореянинг "Чосон ильбо" нашри хабар бермоқда.
Мун Чже Иннинг бўйи 168 сантиметрга яқин эди.
Шу билан бирга Ким Чен Ин пойабзалининг ноёб шаклига эътибор қаратган мутахассислар, унинг узун кўриниш учун махсус патакдан фойдаланишини тахмин қилдилар.
Шу тариқа, шимолий кореялик етакчининг бўйи тахминан 162,5 сантиметрни ташкил этиши керак, деб ёзади "Чосон ильбо".
Эслатиб ўтамиз, кореялараро саммит ўн йил деганда биринчи марта 27 апрел куни икки давлат чегарасида жойлашган Пханмунджомдаги музокаралар пунктида бўлиб ўтди. Ким Чен Ин Жануюий Корея жавобгарлиги ҳудудига кирувчи ҳарбий-демаркация чизиғини кесиб ўтган биринчи шимолий кореялик раҳбар бўлди. Саммит якуни бўйича Корея яриморолини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ва мамлакатлар ўртасида муносабатларни йўлга қўйиш тўғрисида ҳамкорликдаги декларация қабул қилинган эди.