ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида, Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Икки мамлакат ИИВ раҳбарлари ўтказган музокара давомида жиноятчиликка қарши курашиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, терроризм ва турли хил халқаро жиноятларга қарши курашиш, шунингдек, бу каби жиноятларни олдини олишда ўзаро ҳамкорлик муҳимлиги билдирилган.
Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлари икки мамлакат муносабатларини яхшилаш, ҳамкорлик салоҳиятини янада юқорига кўтариш мақсадида, икки мамлакат Ички ишлар вазирликлари ўртасида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тузиш масаласини муҳокама қилишди, дейилади хабарда.