Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлари ҳамкорликни кенгайтиришга келишди

© МВД УзбекистанаМинистры МВД Узбекистана и Турции
Министры МВД Узбекистана и Турции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлари икки мамлакат муносабатларини яхшилаш, ҳамкорлик салоҳиятини янада юқорига кўтариш мақсадида, икки мамлакат Ички ишлар вазирликлари ўртасида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тузиш масаласини муҳокама қилишди

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида, Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Президенты Узбекистана и Турции Шавкат Мирзиёев и Реджеп Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Эрдўғонга: Ўзбекистоннинг эшиклари сизлар каби яқин қардошларимиз учун доимо очиқ
Икки мамлакат Ички ишлар вазирлари томонидан "Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим", "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Протокол"лари имзоланган.

Икки мамлакат ИИВ раҳбарлари ўтказган музокара давомида жиноятчиликка қарши курашиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, терроризм ва турли хил халқаро жиноятларга қарши курашиш, шунингдек, бу каби жиноятларни олдини олишда ўзаро ҳамкорлик муҳимлиги билдирилган.

Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлари икки мамлакат муносабатларини яхшилаш, ҳамкорлик салоҳиятини янада юқорига кўтариш мақсадида, икки мамлакат Ички ишлар вазирликлари ўртасида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тузиш масаласини муҳокама қилишди, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0