Ўзбекистон парламенти тарихида биринчи марта "ҳукумат соати" ўтказилди

Тадбир давомида ҳукумат вакиллари депутатлар томонидан қўйилган масалалар юзасидан маълумот берган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Бугун, 1 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида "ҳукумат соати" ўтказилди. Мазкур амалиёт миллий парламент тарихида илк бор ташкил этилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати.

ДХХ, тўйлар ва солиқ: Олий Мажлис сенати 14 ялпи мажлисни чақирмоқда

"Ҳукумат соати"га республика аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминланишида ҳамда ичимлик сувини тежамкорлик билан ишлатишда олиб борилаётган ишлар, шунингдек, аҳолини ва тиббиёт муассасаларини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, айниқса, жойларда ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш ҳолатлари тўғрисидаги масалалар киритилган.

Ушбу масалалар юзасидан депутатларга ахборот ва уларнинг саволларига атрофлича жавоб беришлари учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари мутасадди раҳбарлари таклиф этилган.

Тадбир давомида ҳукумат вакиллари депутатлар томонидан қўйилган масалалар юзасидан маълумот берган.

Тадбир сўнгида Қонунчилик палатаси қўмиталарига ушбу соҳалардаги амалдаги қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш тавсия этилган, шу билан бирга мазкур йўналишдаги ишлар юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинган.

Парламент, сенатор ёки депутат сўровига жавоб бермаган мансабдорлар жарима тўлайди

Маълумот учун, "Ҳукумат соати"ни ўтказиш анъанаси Вестминстер тизимига бориб тақалади, аммо кейинчалик бутун дунёда кенг оммалашган.

Мисол учун Япония парламентида илк бор бундай амалиёт 1999 йилнинг 10 ноябрида қўлланилган. Ўшанда тадбирга таклиф этилган Япония Бош вазири Кэйдзо Обутига берилган савол "Сиз нонуштага нима едингиз", тарзида жаранг топган.

Финляндии ҳар ҳафта ўтказиладиган "Ҳукумат соати" тўғридан-тўғри эфирда бериб борилади.