Бухорода йўловчи автобус ағдарилиб тушди

ЙТҲ оқибатида автобус йўловчилари турли жароҳатлар олган, қурбонлар йўқ.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. Кеча 29 апрел куни соат 11 лар атрофида Бухоро вилоятида “Хоразм – Бухоро”  йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобус ағдарилиб тушди деб хабар қилмоқда Uznews нашри.

Воқеа Газли шаҳридан 7 км узоқликда содир бўлган. Автобус ичида бўлган йўловчилар турли жароҳатлар олишган. Қурбонлар йўқ.

Воқеа жойида бўлган гувоҳлар айтишига қараганда, ушбй ЙТҲ автобус ҳайдовчисининг ухлаб қолиши оқибатида содир бўлган бўлиши мумкин.