ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. Кеча 29 апрел куни соат 11 лар атрофида Бухоро вилоятида “Хоразм – Бухоро” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобус ағдарилиб тушди деб хабар қилмоқда Uznews нашри.
Воқеа Газли шаҳридан 7 км узоқликда содир бўлган. Автобус ичида бўлган йўловчилар турли жароҳатлар олишган. Қурбонлар йўқ.
Воқеа жойида бўлган гувоҳлар айтишига қараганда, ушбй ЙТҲ автобус ҳайдовчисининг ухлаб қолиши оқибатида содир бўлган бўлиши мумкин.