Бишкекдаги савдо марказида бомба қидирилмоқда

Аввалроқ бомба ҳақидаги ёлғон хабардан сўнг Бишкекдаги Америка университетидан талаба ва ўқувчилар эвакуация қилинганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 апр – Sputnik. "Бишкек-парк" кўнгилочар савдо маркази портловчи қурилма ҳақидаги хабардан сўнг эвакуация қилинди, деб хабар берди РИА Новости Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига асосланиб.

"Бишкек "102" хизмат рақамига "Бишкек-парк" кўнгилочар савдо марказига портловчи қурилма ўрнатилганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Воқеа жойига Қирғизистон ИИВ ва МХДҚ ходимлари зудлик билан етиб борди", — деб маълум қилди матбуот хизмати.

Маълумот берилишича, айни пайтда савдо маркази атрофи ўраб олинган, МХДҚ мутахассислари бино ва унинг атрофида портловчи қурилма бор-йўқлигини аниқлашмоқда.

Шунингдек, махсус хизмат ходимлари портловчи қурилма ўрнатилгани ҳақида хабар берган кишининг шахсини аниқлаш бўйича тезкор чора-тадбирларни бошлаган.

Аввалроқ бомба ҳақидаги ёлғон хабардан сўнг Бишкекдаги Америка университетидан талаба ва ўқувчилар эвакуация қилинганди.