ТОШКЕНТ, 27 апр – Sputnik. "Бишкек-парк" кўнгилочар савдо маркази портловчи қурилма ҳақидаги хабардан сўнг эвакуация қилинди, деб хабар берди РИА Новости Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига асосланиб.
"Бишкек "102" хизмат рақамига "Бишкек-парк" кўнгилочар савдо марказига портловчи қурилма ўрнатилганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Воқеа жойига Қирғизистон ИИВ ва МХДҚ ходимлари зудлик билан етиб борди", — деб маълум қилди матбуот хизмати.
Маълумот берилишича, айни пайтда савдо маркази атрофи ўраб олинган, МХДҚ мутахассислари бино ва унинг атрофида портловчи қурилма бор-йўқлигини аниқлашмоқда.
Шунингдек, махсус хизмат ходимлари портловчи қурилма ўрнатилгани ҳақида хабар берган кишининг шахсини аниқлаш бўйича тезкор чора-тадбирларни бошлаган.
Аввалроқ бомба ҳақидаги ёлғон хабардан сўнг Бишкекдаги Америка университетидан талаба ва ўқувчилар эвакуация қилинганди.