Хитойда қизил чироққа ўтаётган пиёдаларга сув сепадиган светофор ишга тушди

Хитойнинг Дае шаҳрида йўл қоидаларига амал қилмаётган пиёдаларга сув сепадиган светофор ўрнатилди.
Sputnik

Агар бирор киши қизил чироқ ёниб турган вақтдан йўлдан ўтишга  ҳаракат қилса, светофор унга сув сепишни бошлайди. Ҳаво ҳарорати +26 ва сепилаётган сув миқдори ҳам жуда оз бўлгани учун ушбу огоҳлантириш чораси ҳеч кимга зарар етказмайди.

Маҳаллий аҳоли вакиллари ушбу ихтирони фойдали деб топишди ва у келажакда шаҳар кўчаларини хавфсизроқ қилишига ёрдам беришига ишонч билдиришди.