Агар бирор киши қизил чироқ ёниб турган вақтдан йўлдан ўтишга ҳаракат қилса, светофор унга сув сепишни бошлайди. Ҳаво ҳарорати +26 ва сепилаётган сув миқдори ҳам жуда оз бўлгани учун ушбу огоҳлантириш чораси ҳеч кимга зарар етказмайди.
Маҳаллий аҳоли вакиллари ушбу ихтирони фойдали деб топишди ва у келажакда шаҳар кўчаларини хавфсизроқ қилишига ёрдам беришига ишонч билдиришди.