Россия ва Ўзбекистон ғазначилиги вакиллари учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда Россия ва Ўзбекистон ғазначилиги мутахассислари давлат даромади режасини тузиш ва прогноз қилиш, ғазначилик тизимини даромад йиғиш жараёнини бошқарувчилари билан интеграция қилиш масалаларини муҳокама қилшди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Тошкентга 23 апрел куни Россия Федерал ғазначилиги делегацияси келди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

Александр Михайлик бошчилигидаги Россия Федерал ғазначилиги делегацияси Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкасабалари билан ғазначилик тизимининг самарадорлигини ошириш, замонавийлаштириш, бюджетни бажариш механизмлари ҳамда Россия ғазначилиги ва Ўзбекистон Молия вазирлиги орасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди.

"Чиройли" авторақамлар Ўзбекистон ғазнасига қанча даромад келтиргани маълум бўлди

Ўзбекистон молия вазири ўринбосари, Ўзбекистон Ғазначилиги бошлиғи Д.Н. Саттаров  икки мамлакат орасида ҳамкорликнинг муҳим эканлигини қайд этди.

Меҳмонлар Россияда ғазначилик тизимининг ривожланиши ҳамда ушбу тизимнинг давлат бюджетини тўлдиришдаги муҳим роли  ҳақида сўзлаб беришди.

Шунингдек, ғазначилик мутахассислари ўзбекистонлик ҳамкасабалари билан давлат даромади режасини тузиш ва прогноз қилиш, ғазначилик тизимини даромад йиғиш жараёнини бошқарувчилари билан интеграция қилиш масалаларини муҳокама қилшди.