Мудофаа вазирлиги биноси атрофидаги темир панжаралар олиб ташланди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бу қарор ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганишга асосланган ҳолда қабул қилганлигини таъкидлаб ўтилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Мудофаа вазирлиги марказий аппарати, Қуролли Кучлар давлат музейи, Тошкент ҳарбий округи бошқарув аппарати, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги маъмурий биноларининг темир панжаралари олиб ташланди. "Дарё" нашри хабарига асосан.

"Ислом давлати" жангарилари Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиёга қайтмоқда - Шойгу

Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳокимияти ташаббусини маъқуллади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бу қарор ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганишга асосланган ҳолда қабул қилганлигини таъкидлаб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, апрелда Тошкент шаҳрида Россия, Қозоғистон, Армения, Тожикистон, Беларусь, Қирғизистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирликларининг йиғилиши ўтказилди. Унда томонлар 2018 йилда жанговар тайёргарлик ўтказиш қўшма чоралар ва турли ҳарбий техникавий ҳамкорликнинг бошқа масалалари кўриб чиқилди.