Яқин 25 йил ичида сайёрамизда иш ўринлари қирқ етти фоизга қисқариши кутилмоқда

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, яқин 15 йилдан сўнг бухгалтерия, соғлиқни сақлаш, адвокатура, олий таълим ва халқ таълими соҳаларидаги мавжуд мансабдор хизматчилар ўринларига деярли эҳтиёж қолмайди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Яқин 25 йилда сайёрамиз миқёсида иш жойларининг 47 %га қисқариши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтган Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган халқаро конференцияда айтилди.

Ўзбекистон дунёни ўзига чорлаяпти, ёпиқликдан очиқ прагматик сиёсат сари юзланмоқда

Таъкидланишича, ахборот-коммуникация технологияларининг тезкор ривожланиши ҳисобига яқин 25 йилда коинот миқёсида иш ўринлари қирқ етти фоизга қисқаради. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, яқин 15 йилдан сўнг бухгалтерия, соғлиқни сақлаш, адвокатура, олий таълим ва халқ таълими соҳаларидаги мавжуд мансабдор хизматчилар ўринларига деярли эҳтиёж қолмайди.

Демакки, бугунги замон бизнинг олдимизга асоси бундан 100 йил аввал яратилган ижтимоий ҳимоянинг классик тизимларини қайта шакллантиришни талаб этмоқда, деб таъкидланди конференция давомида.