Урганчда Ўзбек-туркман дўстлик уйи очилди

Ўзбек-туркман дўстлик уйида музей, кутубхона, тўгараклар учун хоналар ва тантаналар заллари мавжуд.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Хоразм вилояти Урганч туманида жойлашган Ғойбу қишлоғида Ўзбек-туркман дўстлик уйи очилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган ушбу ушбу маънавият масканининг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ташрифи доирасида очилиш маросими бўлиб ўтди.

Дом дружбқ узбекских и туркменских народов
Давлат раҳбарлари дастлаб бу ерда ўрнатилган Махтумқули Фироғий бюстини очишди, унинг пойига гуллар қўйишди. Президентлар Ўзбек-туркман дўстлик уйида яратилган шароитлар билан танишишди.

Қадимий ва замонавий меъморлик анъаналари асосида бунёд этилган ушбу мажмуада ўзбек ва туркман алоқаларини акс эттирувчи музей, икки мингдан зиёд китоб фондига эга кутубхона, тадбирлар ўтказиш зали ҳамда турли фан ва санъат тўгараклари учун хоналар барпо этилган.

Дом дружбы узбекских и туркменских народов
Хабарда айтилишига кўра, ушбу қишлоқда кўплаб туркман миллатига мансуб фуқаролар истиқомат қилад. Уларнинг ўз она тилида таълим олиши, урф-одатлари ва анъанларини ривожлантириш учун барча шароит яратилган. Энди эса бу ерда Ўзбек-туркман дўстлик уйи бунёд этилди. Ўзбек-туркман дўстлик уйи туркманистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Открытие дома дружбы узбекского и туркменских народов