ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Хоразм вилояти Урганч туманида жойлашган Ғойбу қишлоғида Ўзбек-туркман дўстлик уйи очилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган ушбу ушбу маънавият масканининг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ташрифи доирасида очилиш маросими бўлиб ўтди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбек-туркман дўстлик уйи очилиш маросими
Ўзбек-туркман дўстлик уйи очилиш маросими
Давлат раҳбарлари дастлаб бу ерда ўрнатилган Махтумқули Фироғий бюстини очишди, унинг пойига гуллар қўйишди. Президентлар Ўзбек-туркман дўстлик уйида яратилган шароитлар билан танишишди.
Қадимий ва замонавий меъморлик анъаналари асосида бунёд этилган ушбу мажмуада ўзбек ва туркман алоқаларини акс эттирувчи музей, икки мингдан зиёд китоб фондига эга кутубхона, тадбирлар ўтказиш зали ҳамда турли фан ва санъат тўгараклари учун хоналар барпо этилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбек-туркман дўстлик уйида кутубхона
Ўзбек-туркман дўстлик уйида кутубхона
Хабарда айтилишига кўра, ушбу қишлоқда кўплаб туркман миллатига мансуб фуқаролар истиқомат қилад. Уларнинг ўз она тилида таълим олиши, урф-одатлари ва анъанларини ривожлантириш учун барча шароит яратилган. Энди эса бу ерда Ўзбек-туркман дўстлик уйи бунёд этилди. Ўзбек-туркман дўстлик уйи туркманистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанЎзбек-туркман дўстлик уйининг очилиши
Ўзбек-туркман дўстлик уйининг очилиши