Ўзбекистонда доллар курси яна пасайди

Долларнинг курси ўтган ҳафтада 17,73 сўмга тушиб, 8 077,26 сўмни ташкил қилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik.Марказий банк 24 апрелдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 9,09 сўмга тушди ва 8 068,17 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 60,43 сўмга пасайиб, 9 899,64 сўмга етди.

Россия рубли эса 3,83 сўмга кўтарилди ва 131,84 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.