ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Марказий банк 24 апрелдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан 9,09 сўмга тушди ва 8 068,17 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 60,43 сўмга пасайиб, 9 899,64 сўмга етди.
Россия рубли эса 3,83 сўмга кўтарилди ва 131,84 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.