Ўзбекистонда "Менинг фикрим" - жамоавий мурожаатлар портали пайдо бўлди

Ўзбекистонда машҳур change.org порталининг аналоги пайдо бўлди, у орқали Фуқаро ташаббулари Олий Мажлисгача етиб бориши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Ўзбекистонда жамоавий мурожаатлар учун ягона маҳаллий портал пайдо бўлди. У ерда фуқароар давлат ва жамият аҳамиятига эга бўлган масалалар  бўйича ўз фикр ва ташаббусларини эълон қилишлари мумкин.

“Mening fikrim” веб-портали мамлакатимизда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг очиқлиги, қабул қилинаётган қонунларнинг ҳаётий ва самарали бўлишини таъминлаш мақсадида яратилди”, — дейилган порталда.

Портал қуйидаги тартибда ишлайди:

  1. Фуқаролар ўз ташаббусларини порталга ёзишади
  2. Экспертлар кўриб чиққанидан сўнг ушбу ташаббус порталда эълон қилинади
  3. Порталда ушбу ташаббусларга жамоатчилик томонидан овоз берилади
  4. Овозлар етарли даржага етгач ташаббус Олий Мажлис ёки Халқ депутатлари Кенгашлари эътиборига тақдим этилади

Жамоавий ташаббуслар портали қуйидаги соҳалар бўйича фикр билдириш мумкин:

Портал "UZINFOCOM” – масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб айни дамда синов тартибида ишламоқда.