ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Ўзбекистонда жамоавий мурожаатлар учун ягона маҳаллий портал пайдо бўлди. У ерда фуқароар давлат ва жамият аҳамиятига эга бўлган масалалар бўйича ўз фикр ва ташаббусларини эълон қилишлари мумкин.
“Mening fikrim” веб-портали мамлакатимизда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг очиқлиги, қабул қилинаётган қонунларнинг ҳаётий ва самарали бўлишини таъминлаш мақсадида яратилди”, — дейилган порталда.
Портал қуйидаги тартибда ишлайди:
- Фуқаролар ўз ташаббусларини порталга ёзишади
- Экспертлар кўриб чиққанидан сўнг ушбу ташаббус порталда эълон қилинади
- Порталда ушбу ташаббусларга жамоатчилик томонидан овоз берилади
- Овозлар етарли даржага етгач ташаббус Олий Мажлис ёки Халқ депутатлари Кенгашлари эътиборига тақдим этилади
Жамоавий ташаббуслар портали қуйидаги соҳалар бўйича фикр билдириш мумкин:
Портал "UZINFOCOM” – масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб айни дамда синов тартибида ишламоқда.