ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон хоккейчилари "Dubai Cup" халқаро турнири ғолиби бўлишди.
Тошкентнинг "Бинокор" жамоаси энг кучли А гуруҳда эди. Ушбу жамоада Финландия, Швеция ва Россия жамоалари ҳам бо эди. Мусобақа давомида ўзбекистонлик жамоа 3та ўйин ўтказди, улардан иккитасида ғалаба қозониб биттасида дуранг натижа кўрсатишди.
Финалда "Бинокор" Москва вилояти Зеленоград шаҳридан келган "Московские пингвины" ҳаваскорлар жамоаси билан учрашди. Ўйин 3:1 ҳисобида ўзбекистонлик жамоа ғалабаси билан якунланди.
Жамоа раҳбари Алишер Азимов айтишига қараганда, жамоа ушбу даражадаги йирик халқаро мусобақаларда илк бор ғалаба қозонган.
"Жамоамиз таркибида аксарият ёш ўйинчилар (18-20 ёшли), улар келажакда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўйинга чиқиши керак. Биз уларни синаб кўрдик. Улар панд беришмади, ўзларининг жанговар характерини кўрсатишди", — деди жамоа раҳбари.
Маълумот учун, "Dubai Cup" — AMHEL (Amateur Hockey Euroleague) Европа ҳаваскор жамоалар хоккей лигасни доирасида ҳар йили ўтказиладиган мусобақа. Бу йилги "Dubai Cup" турнирида 23 мамлакатдан 23 жамоа иштирок этди.