Ўзбекистон хоккейчилари Дубайда халқаро турнир ғолиби бўлишди

© Фото предоставлено Алишером АзимовымГлавный тренер хоккейного клуба "Бинокор" Алишер Азимов
Главный тренер хоккейного клуба Бинокор Алишер Азимов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Турнир финалида тошкентнинг "Бинокор" жамоаси Россиянинг "Московские пингвины" жамоаси билан учрашишди ва 3:1 ҳасобида ғалаба қозонишди.

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон хоккейчилари "Dubai Cup" халқаро турнири ғолиби бўлишди.

Тошкентнинг "Бинокор" жамоаси энг кучли А гуруҳда эди. Ушбу жамоада Финландия, Швеция ва Россия жамоалари ҳам бо эди. Мусобақа  давомида ўзбекистонлик жамоа 3та ўйин ўтказди, улардан иккитасида ғалаба қозониб биттасида дуранг натижа кўрсатишди.

© Фото: Алишер АзимовУзбекистан выиграл международный турнир в Дубае
Узбекистан выиграл международный турнир в Дубае - Sputnik Ўзбекистон
Узбекистан выиграл международный турнир в Дубае

Финалда "Бинокор" Москва вилояти Зеленоград шаҳридан келган "Московские пингвины" ҳаваскорлар  жамоаси билан учрашди. Ўйин 3:1 ҳисобида ўзбекистонлик жамоа ғалабаси билан якунланди.

Жамоа раҳбари Алишер Азимов айтишига қараганда, жамоа ушбу даражадаги йирик халқаро мусобақаларда илк бор ғалаба қозонган.

"Жамоамиз таркибида аксарият ёш ўйинчилар (18-20 ёшли), улар келажакда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўйинга чиқиши керак. Биз уларни синаб кўрдик. Улар панд беришмади, ўзларининг жанговар характерини кўрсатишди", — деди жамоа раҳбари.

Маълумот учун, "Dubai Cup" — AMHEL (Amateur Hockey Euroleague)  Европа ҳаваскор жамоалар хоккей лигасни доирасида ҳар йили ўтказиладиган мусобақа. Бу йилги "Dubai Cup" турнирида 23 мамлакатдан 23 жамоа иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0