ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Европа давлатларида каби электрон рецепт тизими ишга туширилади, яъни шифокорлар беморларга ёзиб берадиган рецептлар тўғридан-тўғри аптекаларга келиб тушади, деди 18 март куни Тошкент шаҳридаги Фармацевтика институтида ўтказилган анжуманда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати Маркази директори Муҳаббат Ибрагимова.
Ибрагимованинг айтишича, ижтимоий аҳамиятга эга дорилар, шунингдек, ижтимоий аптекаларда ҳам барча препаратлар қатъий рецепт асосида сотилиши керак.
Ибрагимовага кўра, айни вақтда Ўзбекистонда электрон рецепт тизимини жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
"Электрон ҳужжатлар муомаласи жорий этилса дори воситаларининг бозорга кириб келишидан тортиб беморнинг оғзига тушишигача бўлган жараён ҳисобга олинади", — деди эксперт.