Стокгольмдаги теракт: Раҳмат Окилов иқрорлик кўрсатмасини берди

"Оқилов 149 нафар аризачидан 130 нафарига нисбатан жиноят содир этганлигини тан олди. Суд жараёни аввалида Оқилов, шунингдек, ўз акцияси вақтида ҳалок бўлган беш кишининг қотили эканлигида иқрор бўлди", - деб хабар қилмоқда Швеция радиоси
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўтган йилнинг апрелойида Стокгольмда терактни амалга оширганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов судда иқрорлик кўрсатмасини берди, деб хабар қилди РИА Новости Швециянинг SR радиоасига таянган ҳолда.

Оқилов Стокгольмдаги терактни ИД амири буйруғи билан амалга оширганини айтди
2017 йилнинг 7 апрел, жума кунида Стокгольм марказидаги йўловчилар юрадиган кўчаларнинг бирида юк машинаси одамлар устига қараб бостириб борган. Орадан 500 метрдан зиёд масофа ўтгач, у Åhlens савдо маркази биносига бориб урилган. Беш киши ҳалок бўлган, 15 киши турли даражадаги жароҳатларни олган. Стокгольм ҳукумати рўй берган воқеани теракт деб тан олган.

Терактни содир этганликда Ўзбекистон фуқароси 40 яшар Раҳмат Оқилов гумон қилинмоқда. У жиноят содир этилган кунда ҳибсга олинган ва ўша вақтдан буён қамоқда сақланиб келинмоқда.

Теракт бўйича суд 13 феврал куни бошланган ва 9 май куни якунланади. Суд ҳукми июнь ойининг иккинчи ярмида чиқарилиши кутилмоқда. Судга йўналтирилган ҳужжатларда 150 нафар жабрланувчилар исмлари санаб ўтилган.

Стокгольмда Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Акилов устидан суд жараёни бошланди
Қораловчи томон Оқиловга умрбод қамоқ жазоси берилишини ва унинг кейинчалик Швеция ҳудудига киришни умрбод таъқиқлаш шарти билан мамлакатдан чиқариб юборилишини қатъий талаб қилмоқда. Оқилов, террористик жиноятни содир этганлик ва террористик жиноятни содир этишга уриниш ёки хавфсизликка таҳдидни юзага келтирганликда айбланмоқда.

Оқилов қўлга олингач, дарҳол террористик жиноятни содир этганликка иқрор бўлган ва шу пайтгача бўлган вақт давомида тергов билан ҳамкорлик қилган.

Швеция радиоси изоҳига кўра, чоршанба куни Стокгольм суди теракт содир бўлган жойда бўлган ва унинг оқибатида жарбланган жабрланувчиларни эшитишни тугатган.

"Оқилов 149 нафар аризачидан 130 нафарига нисбатан жиноят содир этганлигини тан олди. Суд жараёни аввалида Оқилов, шунингдек, ўз акцияси вақтида ҳалок бўлган беш кишининг қотиллигида иқрор бўлган", — деб хабар қилади радиостанция.

Оқилов иши бўйича суд эшитуви пайшанба куни давом этади ва бунда ҳалок бўлганларнинг қариндошлари кўрсатмалари тақдим этилади.